Главная » 2016 » Январь » 16

“Made in Uzbekistan” маҳсулотлари Японияда харидоргир


  • Admin
  • 16 Янв 2016(18:42)
  • 455
  • 0

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари – матолар, кийим-кечаклар, гиламлар Японияда ўз ҳаридорларини топаяпти.

 

Юртимизнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳаларда салоҳияти юксалаётганига бугун  бутун дунё гувоҳ бўлмоқда. Бугунги кунга келиб Осиёнинг Жанубий Корея, Япония, Хитой, қолаверса, МДҲ давлатлари ва Ўзбекистон ўртасида қатор шартномалар, қўшма лойиҳалар ва келишувлар имзоланган. Хусусан, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп тармоқли муносабатлар алоҳида эътиборга лойиқ.

Кунчиқар мамлакатда сўнгги йилларда халқимиз маданияти, анъаналари-ю номоддий меросига, тарихига бўлган қизиқиш сабаб турли тадбирлар, кўргазмалар ва тақдимотлар ташкиллаштирилмоқда.

Кентаро Иваи – Томиока шаҳри мери ҳам мамлакатизда бир неча марта меҳмон бўлганини ва бу ердаги ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўлганини айтиб ўтди. "Жаҳон" ахборот  агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистон ҳақида илиқ фикрларини билдирди:

— Мустақиллик йиллари давомида мамлакатнинг шаҳар ва қишлоқдаги қиёфаси тубдан ўзгариб кетди. Ҳамма жойда янги завод ва корхоналар, инфратузилма объектлари, замонавий уй-жойлар қурилмоқда, аҳолининг фаровонлиги даражаси изчиллик билан ошиб бормоқда.

Шунингдек, жаноб Кентаро Иваи “Made in Uzbekistan” белгиси туширилган тўқимачилик маҳсулотлари – матолар, кийим-кечаклар, гиламлар Японияда ўз ҳаридорларини топаётганини ва бундай натижа ўзбек енгил саноатидаги ўсиш суратлари юқорилигига ишоралигини айтиб ўтди.
Всего комментариев: 0
avatar