Главная » 2017 » Сентябрь » 8

Майкл Жексоннинг яна бир янги альбоми мухлисларга ҳавола этилади


  • Ies_92uz
  • 08 Сен 2017(12:23)
  • 724
  • 0

Sony Music компанияси Майкл Жексоннинг “Michael Jackson SCREAM” номли янги альбоми чиқиши ҳақида хабар берди.

 

Майкл Жексон...
 
50 ёшида вафот этган поп-қўшиқчи, шоумен ва раққос — дунёнинг энг машҳур юлдузлари сирасига кирарди. Ҳаётлик вақтида унинг 20 дан ортиқ альбомлари мухлисларга ҳавола этилган.
 
1972 йилда унинг “Got To Be There” номли илк альбоми чиққан, 2005 йилда эса “The Essential Michael Jackson” номли альбоми вафот этишидан аввал чиққан сўнгги альбоми бўлган эди.
 
Бироқ, яқинда Sony Music компанияси Майк Жексоннинг “Michael Jackson SCREAM” номли янги альбоми чиқиши ҳақида хабар берди.
 
Янги альбом 29 сентябрда мухлисларга тақдим этилади. Унда поп-қиролининг 13 та рақсбоп қўшиқлари, жумладан, Ghosts, Torture, Thriller ва Dirty Diana кабилар ўрин олган.
 
Альбомнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда Blood on The Dance Floor X Dangerous — The White Panda янги поппури-ремикс ўрин олади.
 
Янги альбомнинг чиқиш вақти айнан куз мавсумига мўлжаллангани бежиз эмас. Майкл Жексон ҳаётлигида куз фаслини яхши кўришини бот-бот такрорлар эди. 

Всего комментариев: 0
avatar