Главная » 2016 » Январь » 26

Манба: Санжар Турсунов «Ворскла» жамоасини тарк этди


  • voydodaxek
  • 26 Янв 2016(02:18)
  • 294
  • 0

Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган футболчи Санжар Турсунов Украинанинг «Ворскла» клуби қароргоҳини тарк этган.

Kun.Uz интернет-нашрининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, футболчи полтаваликлар билан амалдаги битимини бекор қилган. Ҳозирча Санжар Турсуновнинг айнан нима сабабдан жамоа қароргоҳини тарк этгани борасида маълумотлар берилмаган.

«Бугун жамоа янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Туркияга жўнаб кетган. Ўзбекистонлик футболчи Туркияга бормаган», дейди Kun.Uz’га ахборот берган манба.

Маълумот учун, Турсунов «Ворскла» таркибида жами бўлиб 61та учрашувда майдонга чиққан бўлиб, 10та гол ва 9та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теги: Манба: Санжар Турсунов «Ворскла» жа

Всего комментариев: 0
avatar