Главная » 2016 » Январь » 11

«Манчестер Юнайтед» Бэйл учун «Реал»га 120 миллион евро таклиф қилмоқчи


  • Admin
  • 11 Янв 2016(16:00)
  • 183
  • 0

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси яримҳимоячиси Гарет Бэйлни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Британиянинг The Times нашри берган хабарга кўра, инглиз клуби 26 ёшли уэльслик футболчи учун мавсум якунида 90 миллион фунт (120 миллион евро) тўлашга тайёр.

Хабарда қайд қилинишича, «МЮ» ўтган йил ёзда ҳам Бэйл учун худди шунга яқин сумма таклиф қилган, бироқ «Реал» бунга рад жавобини берганди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда вингер «Тоттенҳэм»дан Мадрид клуби сафига 85 миллион фунт эвазига ўтганди.

Теги: «Манчестер Юнайтед» Бэйл учун «Реал

Всего комментариев: 0
avatar