Главная » 2015 » Сентябрь » 17

"Манчестер Юнайтед" янги акциялар чиқариш орқали 400 млн доллар даромад олмоқчи


  • bekzod
  • 17 Сен 2015(23:05)
  • 258
  • 0
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси эгалари жамоанинг янги акцияларини чиқариш орқали қўшимча 400 млн доллар даромад қилмоқчи. Бу ҳақда АР хабар берган.

Маълум қилинишича, қимматбаҳо қоғозлар комиссияси ва АҚШ биржаси инглиз клубига яна 24 млн дона акция чиқаришга рухсат берган.

Қайд этилишича, "МЮ" акциялари 3 йилдан бери Нью-Йоркдаги фонд биржаларида сотилиб келинади.

The Daily Mail нашри маълумотига кўра, янги мавсум охирида "МЮ"нинг даромадлари рекорд даражада бўлиши кутилмоқда. Бундай кўрсаткичга Adidas командаси билан шартнома (750 млн долларлик) ва жамоанинг ЕЧЛдаги иштироки орқали эришилади.

17 сентябрь куни "МЮ" 2014-15 йиллар мавсуми бўйича молиявий ҳисоботларини эълон қилди. Бу ҳисоботга кўра, жамоа ўтган мавсумдан зарар билан чиққан. Бунинг сабаби "МЮ" 2013-14 йиллар мавсумини муваффақиятсиз ўтказгани, 7-ўринни олгани учун кейинги мавсумда еврокубокларда қатнашмагани ҳисобланади. Ўтган мавсум ҳисоботига кўра, жамоа даромади 395,2 млн долларни ташкил қилган, бу эса 1,2 млн доллар зарарни кўрсатган.
loading...
Всего комментариев: 0
avatar