Главная » 2016 » Январь » 14

Манзурадан янги ижод маҳсули “Ё тескари замон бўлдими?”


  • Admin
  • 14 Янв 2016(18:17)
  • 494
  • 0

Эстрадамизнинг порлоқ юлдузи Манзура янги ғоялар устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Улардан бири янги тарона ва видеоклип бўлиб, “Е тескари замон бўлдими?” деб номланади. Клипмейкер Санжар Маткаримов режиссёрлигида тасвирга  олинган видео асарда Манзура ўзгача образда намоён бўлади. Клип трек ва сюжет жанрида. Мазкур композиция тез кунда халқимизга видеоклипи билан бирга тақдим этилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга хонанда “Қайнона ва келин” сериалида ҳам суратга тушмоқда. Манзуранинг маълум қилишича, ушбу сериалда  Мавлуда Асалҳўжаева қайнона образини яратиш билан бирга, шу сериалга продюсерлик ҳам қилмоқда. Демак, кузатишда давом этамиз.

 

manba: popcorn.uz

Теги: Манзурадан янги ижод маҳсули “Ё тес

Всего комментариев: 0
avatar