Главная » 2016 » Январь » 18

«Матч!» холдинги 25 январь кунидан футбол каналлари номларини ўзгартиради


  • Admin
  • 18 Янв 2016(23:56)
  • 456
  • 0

Россиядаги «Матч ТВ» телеканали таркибидаги бир қанча каналлар яқин вақт ичида ёпилади ва қайта номланади. Шунингдек «Матч ТВ» платформасида бир неча янги каналлар иш бошлайди. Бу ҳақда «Советский спорт» нашрида хабар қилинган.

25 январь кунидан бошлаб «НТВ-Плюс» билан биргаликда «Футбол 1», «Футбол 2», «Футбол 3» каналлари номлари мос равишда «Матч! Футбол 1», «Матч! Футбол 2» ва «Матч! Футбол 3» сифатида ўзгатирилади. «Боец ТВ» эса «Матч! Боец» дея қайта номланади.

Бундан ташқари «Спорт» ва «Спорт 1» каналлари ёпилади. «НТВ-Плюс Спорт» ва «Спорт Плюс» каналларида ҳам трансляцилар тўхтатилади.

Буларнинг ўрнига «Матч ТВ» бошқа янги йўлдош каналлари ташкил қилади. «Матч! Наш Спорт» каналида Россия спортига оид мусобақаларни эфирга узатиш режалаштирилган. «Матч! Игра» баскетбол, гандбол, волейбол каби спорт турлари бўйича халқаро турнирларни трансляция қилади. «Матч! Арена» каналида эса теннис, гимнастика, тоғ чанғиси, биатлон ва шу каби бошқа спорт турлари бўйича ўйинларни томоша қилиш мумкин бўлади.

Всего комментариев: 0
avatar