Главная » 2016 » Январь » 11

Мэтт Деймон «Марсианин» фильми учун «Олтин глобус» мукофотини қўлга киритди


  • Admin
  • 11 Янв 2016(16:02)
  • 363
  • 0

11 январь куни Лос-Анжелесда кино ва телевидение соҳасидаги нуфузли мукофот саналадиган «Олтин глобус» (Golden Globe Award) мукофотларини ғолибларга топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда анъанага кўра кўплаб сериал ва кино юлдузлари иштирок этди.

Associated Press ахборот агентлиги хабарига кўра, Мэтт Деймон «Марсианин» фильмидаги бош рол ижроси учун «Олтин глобус» мукофотини қўлга киритган. Унга Кристиан Бейл, Марк Руффало, Стив Корелл ва Ал Пачино каби актёрлар рақобат қилишганди.

Қайд этиш керакки, Деймон бундан олдин ҳеч қачон актёрлик иши учун «Олтин глобус» ёки «Оскар»мукофотини олмаганди. 1998 йилда «Донишманд Уилл Хантинг» фильми учун ҳар иккала мукофотга эга чиққанди.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar