Главная » 2016 » Январь » 10

“Мени сев” фильмининг премьераси бўлиб ўтди


  • Admin
  • 10 Янв 2016(18:12)
  • 296
  • 0

Куни кеча Алишер Навоий номидаги киносаройида режиссёр Шерзод Умаровнинг “Мени сев” деб номланган картинасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда ОАВ вакиллари, фильм ижодкорларининг яқинлари, ҳамкасблари иштирок этишди.   Маҳоратли кинорежиссёр Дурдона Тўлаганова муаллифлигидаги сценарий бўйича яратилган бу фильм комедия жанрида. Унда бош ролларни бир қатор маҳоратли, истеъдодли актёр ва актрисалар ижро этишган. Жумладан, Рихситилла Абдуллаев, Ситора Алимжонова, Жамшид Отажонов, Элёр Маҳкамов, Зарина Алибаева ва бошқалар. Фильм воқеалари ҳақида тўхталадиган бўлсак, унда хонанда қизнинг кўрган-кечирганлари, муҳаббат асирига айланиб, сўнг ёлғон қурбони бўлгани, лекин барибир адолат қарор топиши, шунингдек, хонандалар ва уларнинг маъмурлари ўртасидаги муаммолар, ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар атрофлича кўрсатиб берилган. Мазкур картинани 10-январдан ютимиз кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.            

 

Теги: “Мени сев” фильмининг премьераси бў

Всего комментариев: 0
avatar