Главная » 2016 » Январь » 11

Месси бешинчи марта "Олтин тўп" соҳиби бўлди


  • Admin
  • 12 Янв 2016(00:44)
  • 305
  • 0

ФИФАнинг йиллик тақдимот маросими якунига етди. Маросим сўнггида "Олтин тўп" соҳиби аниқланди.

Бу совринга Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Неймар даъвогарлик қилганди.

Ўтказилган сўровнома натижасида Каталониянинг "Барселона" клубининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси 2015 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

ФИФА ҳамда France Football журнали ўтказган сўровномада қатнашган мураббийлар, терма жамоа сардорлари ҳамда журналистларнинг кўпчилик қисми Лионель Мессига овоз беришгани маълум бўлди.

Ғолибга "Олтин тўп"ни афсонавий футболчи Кака топширди.

Эслатиб ўтамиз, Месси бунга қадар 2009, 2010, 2011, 2012 йилларда жаҳонда тенгсиз футболчи деб топилган эди. Энди у беш марта "Олтин тўп" соҳиби бўлган дунёдаги ягона футболчи.

Теги: Месси бешинчи марта Олтин тўп соҳиб

Всего комментариев: 0
avatar