Главная » 2016 » Июль » 7

Месси пеналтидан тепа олмаган тўп сотилмоқда


  • Admin
  • 07 Июл 2016(21:19)
  • 635
  • 0

Дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетган тўпни чилилик мухлис тутиб олган эди.

Лионель Мессининг Америка кубоги финалида Чили терма жамоаси дарвозасига уролмаган тўпи 27 минг евро эвазига сотилиши мумкин. Бу ҳақда “Marca”  нашри хабар тарқатди.
 
Пеналтилар серияси Месси томонидан тепилган тўп дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетган эди. Копток чилилик ишқибоз Педро Васкес томонидан тутиб олинган. У тўпнинг ўғирланишидан қўрқиб, уни сотишни хоҳламоқда.
 
Васкеснинг сўзларига кўра, тўпни сотиб олиш юзасидан унга кўплаб таклифлар тушмоқда. Улар ичида энг юқори нарх 27 минг еврони ташкил этди.
 
Эслатиб ўтамиз, “Америка кубоги-2016”даги мағлубиятдан сўнг,  Лионель Месси Аргентина терма жамоасидан кетиши ҳақида эълон қилган эди. Лео жамоаси билан тўртинчи марта финалда мағлуб бўлди.  

Теги: Месси пеналтидан тепа олмаган тўп с

Всего комментариев: 0
avatar