Главная » 2016 » Январь » 11

Металл корпусли Xiaomi Redmi 3 смартфони 105 доллардан сотилмоқда


  • Admin
  • 11 Янв 2016(20:07)
  • 349
  • 0

Xiaomi компанияси Хитойда 5 дюймли Redmi 3 смартфонининг расмий намойишини ўтказди. Яхшигина имкониятларга эга смартфон 105 долларга баҳоланди.

Янги смартфон тасвирлар равшанлиги 720p`га тенг бўлган 5 дюймли сенсор дисплей, 8 ядроли, Adreno 405 график тезлаткичли Qualcomm Snapdragon 616 процессори, 2 Гбайт оператив, 16 Гбайт доимий хотирага эга. Унга 128 Гбайтгача ҳажмли microSD хотира карталарини ўрнатиш мумкин.

Смартфоннинг f/2 диафрагмали ва PDAF фазавий автофокусли орқа камераси 13 Мп бўлса бор-йўғи 0,1 сония ичида фокус олади. Селфи ва видеочатлар учун эса 5 Мп ли олд камера ўрнатилган.

Xiaomi Redmi 3 смартфони иккита SIM-картани қўллаб-қувватлайди. Бироқ улардан бири microSD учун слот билан устма-уст тушган.
Батареясининг ҳажми 4100 мА•соат бўлиб, тезлаштирилган қувватлаш функцияси ёрдамида смартфоннинг суҳбат режими аввалги шу туркумдаги смартфонга қараганда 80 фоизга ошган. Металл корпусли смартфоннинг ҳажми 139,3 × 69,6 × 8,5 мм, вазни 144 граммни ташкил этади. Смартфон Android 5.1 Lollipop операцион системаси асосида ишлайди.

Xiaomi Redmi 3 12 январь куни уч хил рангда Mi.com сайти ва Tmall интернет-дўконида савдога чиқарилади.

Всего комментариев: 0
avatar