Главная » 2015 » Ноябрь » 18

Метрода мусулмон аёлни ҳимоя қилган британиялик эркак интернетда ном қозонди


  • News
  • 18 Ноя 2015(19:38)
  • 562
  • 0
22 ёшли Поуис ўз саҳифасида жойлаштирган хабарномада айтилишича, поездда улар билан ҳижобли бир аёл кетаётган эди. Шу пайтда унга бир киши яқинлашиб, диний ва этник жиҳатларни тилга олиб ҳақоратлай бошлаган. Хусусан, эркак аёлни “террорчи” деб атаб, унинг халқи Парижда одамларни ўлдирганини айтган.
Шунда Поуис ундан ёш аёлни тинч қўйишни талаб қилган, бунга жавобан асабий эркак уни “террорчилар мухлиси” деб атаган. Поуисдан бошқа ҳеч ким мусулмон қизни ҳимоя қилмаган.

Поезддан чиқишгач, мусулмон аёл бундай воқеалар тез-тез бўлиб туришини айтган. У йигитнинг ҳаракатларини “жасорат” деб баҳолаган.
Бу постинг 41 минг лайк ва 18 минг репост тўплади. Оригинал постинг ўчириб ташланган эди, аммо Поуис уни қайта тиклади. 4 соат ичида у 4.2 минг лайк ва 1.5 минг репост тўплади.
loading...
Всего комментариев: 0
avatar