Главная » 2016 » Февраль » 21

МИСРДА ИНСОНИЯТ ТАРИХИДАГИ ЭНГ ҚАДИМИЙ КЎЙЛАК ТОПИЛДИ


  • voydodaxek
  • 22 Фев 2016(01:06)
  • 515
  • 0

Радиоуглеродли таҳлилларнинг қайд этишича, Мисрда топилган дархонга оид кўйлак инсоният тарихидаги энг қадимий кўйлакдир. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Кўйлак бундан 5,1-5,5 минг йил олдин яратилган. Уни илк маротаба 1913 йилда Мисрда олиб борилган қазилма ишлари жараёнида топишган. Топилманинг нақадар аҳамиятли эканлигини ҳис этган олимлар уни 1990 йилда Лондонга экспертиза учун юборишган.

Кулранг кўйлак V шаклидаги ёқага эга, унинг енглари тўғри бичимда. Унинг фақатгина устки қисми сақланиб қолгани учун олимлар кўйлакнинг узунлиги қанча бўлганини аниқлай олишмаган.  Тахминларга кўра, кўйлак Қадимги Мисрда биринчи сулола даврида яшаган аёлга тегишли бўлган.

Қадимий кўйлак ҳозирда Лондон шаҳрида жойлашган Альберт ва Виктория музейида сақланмоқда. Олимларнинг айтишича, кўйлак бундан бир неча минг йил олдин яратилганига қарамай, жуда яхши сақланган.

Теги: МИСРДА ИНСОНИЯТ ТАРИХИДАГИ ЭНГ ҚАДИ

Всего комментариев: 0
avatar