Главная » 2016 » Август » 16

Мистер Биннинг ўғли ҳарбий академияга ўқишга кирди


  • News
  • 16 Авг 2016(22:44)
  • 383
  • 0
Мистер Бин ролини ижро этган британиялик актёр Роуэн Аткинсоннинг ўғли Сандхерстдаги Қироллик ҳарбий академиясига ўқишга кирди, деб хабар бермоқда The Telegraph. 22 ёшли Бен Аткинсоннинг айтишича, у ўқишга қабул қилингани ҳақида мактуб олган.

Бу академияда шунингдек шаҳзодалар Уильям ва Гарри, қўшиқчи Жеймс Блант ва "бондиана" муаллифи Ян Флеминг ҳам таҳсил олган.

Роуэн Аткинсон "Мистер Бин" комедик сериали билан машҳурлик қозонган. Актёрнинг ўғли бундан аввал Эксетер университетида таҳсил олган. У ҳарбий академияда 2017 йилдан бошлаб таълим олишни бошлайди.
loading...
Всего комментариев: 0
avatar