Главная » 2016 » Январь » 11

Morgan Stanley: Нефтнинг жаҳон бозоридаги нархи бир баррель учун 20 долларга тушиб кетади


  • Admin
  • 11 Янв 2016(22:31)
  • 347
  • 0

Американинг Morgan Stanley инвест банки таҳлилчилари Америка пул бирлигининг мустаҳкамланиши сабабли нефтнинг жаҳон бозоридаги нархи бир баррель учун 20 АҚШ долларига тушиб кетади, деган фикрни билдиришмоқда. Бу ҳақида Bloomberg агентлиги инвестбанкнинг таҳлилий ҳужжатини манба сифатида кўрсатган ҳолда маълумот берган.

Шунингдек, экспертлар нефть котировкаларининг бир баррель учун 60 АҚШ долларигача тушиб кетиши Америка пул бирлигининг мустаҳкамланиши сабабли юз берган дея ҳисоблашмоқда. Айнан шу омил нефть нархини бир баррель учун 20-25 АҚШ долларигача тушириб юбориши мумкинлиги айтилган.

“Америка долларининг мустаҳкамланиши нефтнинг жаҳон бозоридаги нархини бир баррель учун 20-25 АҚШ долларигача тушиб кетишига олиб келиши мумкин. Бу эса фақат Америка пул бирлиги туфайли содир бўлади” – дейилган ҳужжатда.

Нефтнинг жаҳон бозоридаги нархининг бу даражада пасайиши учун долларнинг бор-йўғи 5 фоизгагина мустаҳкамланиши етарли бўлади.

Шунга ўхшаш сценарий бошқа Америка инвестбанки Goldman Sachs томонидан прогноз қилинган эди, унинг таҳлилчилари икки вариантни кўриб чиқишган: нефть котировкаларининг бир баррель учун 20 ва 15 АҚШ долларигача пасайиши.

Всего комментариев: 0
avatar