Главная » 2016 » Август » 7

Москва бюджетига муҳожирлардан тушадиган солиқ нефть-газ соҳасидан тушадиган тўловлардан кўпроқни ташкил қилди


  • Admin
  • 07 Авг 2016(18:02)
  • 375
  • 0

2016 йил 1-ярмида Москва бюджетига меҳнат муҳожирлари даромадидан олинадиган солиқ тўловлари 6,8 млрд рублга етди ҳамда нефть компаниялари даромадидан олинадиган солиқдан 2,3 марта кўпроқни ташкил қилди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.  

"Москвада 1-ярим йилликда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи патентга ҳужжатлар кунига 1200 муҳожирдан олинган. 2016 йилда Москвада ишлаш патентига тўлов ўлчами 4200 рублни ташкил қилмоқда", деб айтди Москванинг иқтисодий сиёсати департаменти раҳбари Максим Решетников.

Унинг айтишича, 2016 йилнинг биринчи 6 ойида Москва миграцион маркази 195 мингта ишлаш ҳуқуқини берувчи патент берган, 199 мингта тиббий кўрик ва рус тили, тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича 128 мингта тест ўтказган.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar