Главная » 2015 » Декабрь » 26

Москва метросида станцияда ўз вақтида тўхтай олмаган машинист ўз ишидан бўшатилди


  • News
  • 26 Дек 2015(09:38)
  • 262
  • 0
Москва метросида станцияда ўз вақтида тўхтай олмаган машинист ўз ишидан бўшатилди.

Ушбу воқеа 25 декабрда маҳаллий вақт билан соат 14 ларга яқин юз берган. Метро машинисти “Бульвар адмирала Ушакова” станциясида поездни ўз вақтида тўхтата олмаган ва биринчи вагон тўхташи керак бўлган жойдан бир неча метр ўтиб кетган.

“Бунга машинистнинг поездни бошқаришда хушёрликни йўқотгани сабаб бўлган”, деб айтилди Москва метроси матбуот хизматида.

Ушбу ҳолат юзасидан тергов ўтказилди, машинистлар режадан ташқари инструктаждан ўтишди.

Теги: Москва метросида станцияда ўз вақти

Всего комментариев: 0
avatar