Главная » 2016 » Январь » 9

Москвада бемор шифокор билан муштлашиб, оламдан ўтди


  • Admin
  • 09 Янв 2016(20:47)
  • 410
  • 0

Москва вилоятидаги Белгород шаҳри шифохонасининг қабул бўлимида бемор ҳалок бўлди, деб хабар беради “360 Подмосковье” телеканали. Камера ёзуви 29 декабрь куни интернетда чоп этилган бўлса ҳам, воқеалар қачон содир бўлгани аниқ эмас.
Видеолавҳада кўринишича, беморни дастлаб аёл шифокор кўздан кечирган, шундан сўнг кабинетга эркак шифокор ва бир қиз кирган.

Шифокор бемор билан нималарнидир гаплашганидан сўнг улар ўртасида муштлашув бошланиб кетган. Муштлашувга беморнинг шериги ҳам қўшилган.
Бемор битта зарбадан сўнг ерга қулаб, қайтиб турмаган, унинг шериги эса шифокор кетганидан сўнг турган.

Беморни жонлантиришга бўлган уринишлар натижа бермаган; айтилишича, бемор ўша ернинг ўзида оламдан ўтган.

Теги: Москвада бемор шифокор билан муштла, оламдан ўтди

Всего комментариев: 0
avatar