Главная » 2016 » Сентябрь » 13

Москвадан Тошкентга келган йўловчи ўзи билан 19 млн сўмлик “Parliament” сигаретларини олиб келгани аниқланди


  • Pro_eXclusive
  • 13 Сен 2016(14:08)
  • 227
  • 0

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси томонидан ўтказилган назорат-тукширув тадбирларида Ўзбекистон ҳудудига ноқунуний равишда тамаки маҳсулотларини олиб кирмоқчи бўлганлар қўлга тушди.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” йўналишидаги поезд йўловчиларининг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, чет эл фуқароси Г.Лебедеванинг (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) қўл юклари орасида ноқонуний равишда олиб киришга уринган қиймати 19 млн сўмлик 950 қути “Parliament” сигареталари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Шунга ўхшаш ҳолатда, мазкур йўналиш бўйича кириб келган поезд йўловчиси фуқаро Б.Санаев ҳам “кашанда” чиқиб қолди. Қаранг-ки, у қиймати салкам 10 млн сўмлик бўлган 480 қути турли хил сигареталарни йўловчи божхона декларациясида қайд этишни гўёки унутиб қўйибди.
 
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда. 

Теги: Москвадан Тошкентга келган йўловчи

Всего комментариев: 0
avatar