Главная » 2016 » Март » 2

«МУҲАББАТ ТАФТИ»: КХУШИН АВТОҲАЛОКАТГА УЧРАДИ...


  • voydodaxek
  • 02 Мар 2016(23:50)
  • 756
  • 1

«Менинг юртим» телеканали орқали намойиш этилаётган «Муҳаббат тафти» сериалининг ихлосмандлари учун ажойиб янгилигимиз бор. Арнав ва Кхуши муносабатлари кутилмаган бурилиш олди! Шьям индамай кетавердими дерсиз?! Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. 

•  Арнав, тўйда ҳинд расм-русмлари бўлмаслигини айтади. Кхушининг бундай жахли чиққан. Тушликка тушмаган Анжалидан хавотир олган Арнав унинг хонасига кўтарилади. 

•  Тўйга тайёгарлик вақти Нани рақс мусобақасида ғолиб чиққанга Натаража маъбудининг қирқ йиллик ҳайкалини совға қилишини айтади. Кхуши ва Арнав бир-бири билан баҳс бойлайди. Улар чиндан ҳам беллашишмоқчими? Машғулотлар вақти Шьям Кхушини зимдан кузатаётганини Мадхумати сезиб қолади. Нанда Кишоренинг Кхушига қўнғироқ қилганини билган Арнав яна ғазаб отида? Наҳот у рашк қилаяпти?! 

•  Манорама, Пайялга «Акашни мендан тортиб олдинг» дейди. Акаш ҳамиш сизнинг ўғлингиз бўлиб қоламан деб, Манорамани тинчлантирига уринади. Пайял хавотирда, тўйдан сўнг Манорама уни сиғиштирмаса-чи? Кхуши, қизни тинчлантириш учун Манорама ва Мадхумати ҳақида илиқ фикрлар айтади. Кхушининг худди Манорама сингари кийиниб олгани Арнавга ёқиб қолади. 

•  Мадхуматининг Анжалига берган совғаси Манорамага маъқул келмайди. Акаш совға учун Мадхуматига миннатдорчилик билдиради. Тўй олди кайфияти бузилган Пайял ҳали ҳам қўрқувда. 

Шьям ширинликлар солинган қутига чаённи яшириб қўяди. Қути эса Анжалига аталган эди. Шьямнинг режасига кўра, Анжали чаён чақишидан ўлиши керак!

•  Шьям ширинликлар солинган қутини ошхонада учратиб қолади. Манорама танловда ғолиб чиқишлари учун Мадхуматининг шарбатига ликер аралаштириб қўяди. Ичимлик таъсирида Мадхумати ўзини назорат қилолмайди. Танловда Райзадлар оиласи етакчилик қилади. 

•  Нанда Кишоре Кхушини тинчлантиришга уринади. Арнав эса аксинча ғашига тегишга ҳаракат қилади. Манорама меҳмонлар олдида Пайялни ҳақоратлайди. 

• Кхуши бор маҳоратини намойиш этиб, йиғилганларни ҳайратга солади. 

•  Арнав, Кхушини кулгуга олади. Шьям рад этилган севгиси учун Кхушинни таъқиб қилади. Арнавнинг фикрича, Кхуши атай йиғлаяпти, гўё ўзига эътибор қаратиш учун...

• Мадхумати Манораманинг ҳийласини билиб қолиб, уни сиқувга олади. Кхуши рақсда шериксиз қолди. Энди буёғи нима бўлади? 

•  Ҳамма ҳайрон: Арнав,  рақсда Кхушига шерик бўлмоқчи. Иккисининг биргаликдаги рақси ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Фақат Манорама ва Шьямгина Арнав ва Кхушининг бирга рақс тушаётганидан аччиқда.

•   Кхуши бирга рақс тушгани учун Арнавга миннатдорчилик билдиради. Арнавнинг мулозамати эса қизнинг юзига  қизиллик югуртиради. Кхуши энг яхши рақс намойиши учун олтин ҳайкалча билан тақдирланади. Арнав ва Кхушини бирга кўрган Шьям жаҳли чиқаётганини яширмайди. У ширинликлар қутисига солган чаённи Анжалининг кроватига беркитади. 

• Чаён воқеасидан сўнг Арнав, Анжалига ғамхўрлик қилади. У Мехенди нақшини чизиш маросимини ўтказиш таклифи билан чиқади. Маросим пайти Акаш Райзадлар хонадонига кириб олади. Маросимда Нанда Кишоре ҳам иштирок этади. Аммо уни ҳеч ким танимайди? Қизиқ нега?

• Анжали, Пайял учун энг моҳир рассомни чақиради. Манорама биринчи бўлиб менга нақш чизишсин деб талаб қилади. Рассом адашиб кетиб, Кхушиннинг қўлига Арнавнинг исмини ёзади. Нани, қизил сари ва оилавий мерос саналган тақинчоқни Пайялга беради. Манорама кайфиятсиз...

• Арнав, Кхушининг қўлидаги нақшни кўрди. Пайял, Манораманинг хонасига чой олиб киради. Манорама тўйдан кейин хизматкорим бўласан дейди. Кхуши янглиш ёзилган исмни ўчириб  ташламоқчи. У Пайялнинг билагузугини ҳовузга улоқтиради. Арнав Кхушиндан бўса олади. 

• Анжали, Кхушининг қўлидаги «А» харфини кўриб қолади. Нани иккиси Арнав ва Кхушини яқинлаштириш учун режа тузишади. Мадхумати, Акашнинг костюмини олиб бериш учун Кхушини Райзадлар хонадонига жўнатади. Арнавнинг рашкини келтириш учун Кхуши Нанда Кишоре билан суҳбатлашади. Шьям, Анжалининг жонига қасд қилишнинг янги усулини ўйлаб топди.

•  Нани ва Анжали, Кхуши ва Арнав бир-бирига бефарқ эмас деган фикрга келишади. Иккисининг режасига кўра, Арнав кўнглидагини тан олиши учун Кхушини Нанда Кишорега рашқ қилиши керак. Шаши фалаж бўлган қўли билан Пайялга фотиҳа беради. 

•   Нани ва Анжалининг режаси иш берди. Бироқ Арнав Кхушини тополмайди. Ортидан кетаётиб, йўлда содир бўлган автоҳалокат устидан чиқади. Бир аёл ва эркак жароҳат олганини эшитгач, йўл четида билакузукка кўзи тушади. Кхушига нима бўлди?

Теги: «МУҲАББАТ ТАФТИ»: КХУШИН АВТОҲАЛОКА

Всего комментариев: 1
avatar
1 Marsel • 16:19, 03 Мар 2016
lol :lol: lol
avatar