Главная » 2017 » Май » 29

Муҳаммадисо Абдулхаиров янги йўналишда театр гуруҳи очди


  • Mirkarimoff
  • 29 Май 2017(22:51)
  • 233
  • 0

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги маданият саройида таниқли актёр, режиссёр Муҳаммадисо Абдулхаиров бошчилигида Ўзбекистонда деярли ҳали-бери ривожланмаган — пантомима йўналиши бўйича янги театр гуруҳини ташкил этди. Бу ҳақда актёрнинг ўзи сайтмизга маълум қилди.
 
Театр жамоаси шу кунга қадар Муҳаммадисо Абдулхаиров режиссёрлигида тўртта пантомимани саҳналаштирган.
 
Жамоа июнь ойининг иккинчи кунидан тўртинчи санасига қадар “Қўлга қўнган бахт” деб номланган пантомимани томошабинлар эътиборига ҳаво этишни режалаштирмоқда.
 
Янги спектаклга ишланган қисқа видеоролик ва Муҳаммадисо Абдулхаиров билан эксклюзив суҳбатдан тез кунларда сайтимиз орқали бохабар бўласиз.

Всего комментариев: 0
avatar