Главная » 2017 » Ноябрь » 10

Мухлислар, стадионга шошилинг! Кириш бепул!


  • Ies_92uz
  • 10 Ноя 2017(19:19)
  • 688
  • 0

“Бунёдкор”–“Локомотив” ўйинини кўришни истаётган барча мухлислар диққатига. Стадионга кириш бепул...

 

Аввалроқ, футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг финал ўйини 4 декабрь, душанба куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
Маълумки, финалда Тошкентнинг икки етакчи: “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари майдонга тушишади. Учрашув маҳаллий вақт билан 15:00 да бошланади.
 
Маълумотларга кўра, мазкур финал ўйинига кириш мутлақо бепул бўлади.
 
Шунингдек, Ўзбекистон футбол федерацияси профессионал футбол лигаси билан ҳамкорликда кубок финалини байрамона тарзда ўтказиш мақсадида ўйиндан олдин мусиқий шоу-дастур ўтказишни режалаштирган.
 
Бундан ташқари, финал ўйинини Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрган ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
 
Мазкур ўйинда Муҳаммад Абдулла Ҳасан бош ҳакам вазифасини бажаради.
 
Унга қанотларда Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри ҳамда Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади ёрдам беради.
 
Шу ўринда қайд этиш керакки, амирлик ҳакамларнинг Кубок финалини бошқариши Ўзбекистон футбол федерацияси ва БАА футбол уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилмоқда.
 
Маълумот учун, финал беллашуви мезбонини аниқлаш учун ташланган қуръада “Бунёдкор” номинал мезбон мақомига эга бўлди.
 
Ҳал қилувчи баҳсда “Бунёдкор” футболчилари қизғиш-оқ рангли футболкаларда майдонга тушади.
 
Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби — “Локомотив” аъзолари эса оқ-яшил формада ўйнашади.

Всего комментариев: 0
avatar