Главная » 2016 » Август » 27

Муниса Ризаеванинг собиқ маъмури Тошкентда! У Фаррух Раимов билан иш бошлади


  • Admin
  • 27 Авг 2016(17:19)
  • 810
  • 1

Хонанда Муниса Ризаева бир вақтлар маъмури тўй ва тантаналар пулларини олиб, жуфтакни ростлаганини айтиб жар солганди.

Бундан икки йил аввал, хонанда Муниса Риазева маъмури Жаҳонгир Холиқов унга тегишли пулларни олиб, Ўзбекистондан чиқиб кетганини айтиб, чув тушгани ҳақида жар солганди. Хонандага кўра, собиқ маъмур Жаҳонгир Холиқов тўй ва тадбирлар учун олинган пулларни ўзи билан олиб кетган. Разиева эса бир неча ой давомида тўй ва тадбирларга текинга боришига тўғри келган. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин ёки йўқ, буниси бизга қоронғу. Бироқ Жаҳонгир Холиқов мана бир неча ойдирки Тошкентда. Муниса Ризаева эса унга нисбатан даъво қилмади. Эшитишимизча, хонанданинг собиқ маъмури билан муносабатлари яхши. Бироқ Жаҳонгир Холиқов шоу-бизнесдаги фаолиятини энди Муниса Ризаева билан эмас Фаррух Раимов билан давом эттиряпти.
 
Фаррух Раимовни “Манго” гуруҳининг собиқ хонандаси сифатида яхши биласиз. Икки йил аввал, гуруҳни тарк этган Фаррух айни дамда яккахон хонанда сифатида фаолиятини давом эттиряпти. Бу орада у миллий эстрада йўналишида кўплаб қўшиқлар яратди, бироқ феъл-атвори ва ёшига у қадар мос бўлмаган бу қўшиқлар унинг аввалги қўшиқлари сингари тилга тушгани йўқ. У эндиликдаги ижодини яна замонавий эстрада йўналишида давом эттириш илинжида. Янги маъмур билан иш бошлаган Раимовнинг галдаги ижоди қайси йўлдан кетиши кўп жиҳатдан мухлислар талаби ва ўзининг танловига боғлиқ. Бироқ Жаҳонгир Холиқов ҳам ўз номини яна тиклаш ва санъатдаги мавқеини қайтариб олиш учун тинимсиз курашяпти. Боиси бугунги кунда хонандаларнинг таниқлилик даражаси, санъатдаги рейтинги кўп жиҳатдан продюсер ва маъмурларнинг фаолиятига бориб тақалади. Бир вақтлар Ризаеванинг рейтинги ошишида, тўй ва тадбирлардаги иштироки ўз маромида бўлишида Холиқовнинг ўрни катта бўлган. Ризаеванинг собиқ маъмурини энг дипломат маъмур деб биладиганлар талайгина. Кўрамиз, унинг Фаррух Раимов билан фаолияти неча ойга чўзиларкин... 
Всего комментариев: 0
avatar