Главная » 2015 » Ноябрь » 9

Навоийда суд-тиббий экспертиза ходимлари отасининг жасадини олиб кетиши учун эркакдан 150 минг сўм пора олди


  • News
  • 09 Ноя 2015(17:19)
  • 536
  • 0
Навоий вилояти Учқудуқ туманида суд-тиббий экспертизма ходимлари отаси ҳалок бўлган эркакдан 150 минг сўм пора олган ходим қўлга олинди.

Айтилишича, туманлик тадбиркор Акмал Исоқов ота-онасини кўргани келганида уйда фақат онаси борлигини, отаси эса дала-ҳовлида эканлигини аниқлаган. Отаси Бахтиёр Исоқов ҳадеганда қайтавермагач, улар иккита бўлиб дала-ҳовлига йўл олган. У ерда эса мудҳиш воқеа содир бўлган эди: Б. Исоқов ис газидан заҳарланиб ўлган эди.
Ўша тун жасад махсус кўрикдан ўтказиш учун Марказий қон бошқармасига қарашли Тиббий-санитария қисмининг патология-анатомия бўлимига олиб кетилган.

А. Исоқов отасининг танасини моргдан эртароқ олиб чиқиб, вақтида дафн этиш учун Тиббий-санитария қисмининг патолого-анатомия бўлими мудири Қурбон Қаршиевга мурожаат қилган. Қаршиев бунинг эвазига 150 минг сўм талаб қилган.
Айтилган пулни берган Исоқов жасадни олиб чиқиб кетган ва дафн этган. Қаршиев эса, ўз навбатида, дўстларини чақириб, ўша куни бу пулларга зиёфат берган.

Икки кундан сўнг Исоқов тегишли жойларга мурожаат қилиб, Қаршиевнинг қилмишини фош қилган. Натижада у жавобгарликка тортилган.
Суд ҳукми билан Қаршиев 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
loading...
Всего комментариев: 0
avatar