Главная » 2015 » Сентябрь » 15

Назарбеков ёш хонандаларни яраштириб қўйди


  • bekzod
  • 15 Сен 2015(23:52)
  • 888
  • 0
Ўзбекистонлик хонандалар Сардор Раҳимхон ва Улуғбек Раҳматуллаевлар илгари яқин дўст ҳисобланиб, кўпдан бери уларнинг алоқалари совуқлашиб қолган эди. Сариқ матбуотда тарқатилган хабарларга кўра, улар орасидаги муносабат бир қадар илиқлашган ва бунга хонанда Озодбек Назарбеков ҳисса қўшган.

Бундай миш-мишларнинг тарқалишига сабаб бўлган нарса Сардор Раҳимхоннинг ижтимоий тармоқлардан биридаги ўз саҳифасида Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерти афишасини жойлаштирганидир. Илгарилари урушиб қолган дўстлар бундай иш тутишмасди. Бундан ташқари, Раҳимхон дўстига ушбу концертни муваффақиятли ўтказиб олишни тилаган.
Всего комментариев: 0
avatar