Главная » 2016 » Январь » 11

Нефтнинг Brent маркаси нархи баррелига 33 доллардан тушиб кетди


  • Admin
  • 11 Янв 2016(21:59)
  • 257
  • 0

Нефтнинг Brent маркаси нархи Лондоннинг ICE биржасида баррелига 33 доллардан тушиб кетди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.

Тошкент вақти бўйича 12:15 да Brent баррелига 32,58 доллардан савдо қилинди. Бу эса бундан аввалги савдоларнинг ёпилишидаги нархдан 2,9 фоизга арзондир.

Американинг WTI нефти баррелига 32,34 доллардан савдо қилинмоқда. Бу бир кун аввалги нархдан 2,5 фоизга пастроқдир.

Нефтнинг дунё бозоридаги нархининг арзонлашуви 2015 йилнинг охирида тезлашди ва охирги етти йилдаги минимумни янгилади.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar