Главная » 2016 » Февраль » 9

Неймарнинг нархи 200 миллион еврога етди


  • voydodaxek
  • 09 Фев 2016(20:31)
  • 585
  • 0

"Манчестер Сити" Неймарнинг трансфери учун "Барселона"га рекорд миқдорда маблағ таклиф қилди.

 

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Барселона” ҳужумчиси Неймарни сотиб олмоқчи. Бунинг учун “шаҳарликлар” Каталония жамоасига 200 миллион евро таклиф қилди. “Daily Mail” нашрининг хабар беришича, ёзда “Манчестер сити” бошқарувини ўз қўлига оладиган Хосеп Гвардиола таркибда катта ўзгаришларни амалга оширмоқчи. Айнан шу сабабли клуб мутасаддилари бразилиялик футболчини харид қилиш учун ҳозирдан ҳаракатни бошлаб юборишди. Аммо Неймарни қўлга киритиш осон бўлмайди. Чунки “Сити”дан Европанинг яна бир нечта гранд жамолари унинг трансфери учун суммани тобора оширяпти.
 
Жумладан, Манчестер шаҳрининг бошқа бир жамоаси “Манчестер Юнайтед” Неймар учун 190 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирганди. Ундан олдин эса Мадриднинг “Реал” клуби Неймарни ўз таркибига жалб қилиш учун унга солиқлардан ташқари йилига соф 30 миллион евро маош таклиф қилганди.
 
"Манчестер сити"нинг бўлажак бош мураббийи Хосеп Гвардиола Неймардан ташқари каталонияликларнинг ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс, ҳамда Лионель Месси ва Луис Суаресни ҳам ўз жамоасида кўриш истаги борлигини билдирганди.
Всего комментариев: 0
avatar