Главная » 2017 » Ноябрь » 22

Ночорликдан шон-шуҳрат сари: Сталлоне, Керри ва Ди Каприо


  • Ies_92uz
  • 22 Ноя 2017(19:12)
  • 1768
  • 0

Буюк сиёсатчилардан бири: “Баъзан ҳаётнинг бешавқат синовлари ёнида ожиз қолиб, бу дунёда яшагинг ҳам келмайди. Аммо, яшаш учун бошқа жой ҳам йўқ”, деган эди.

 

Барчамиз дунёга машҳур кишига ҳавас билан боқамиз. Сабаби, улар ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиш билан бир қаторда кўпчиликнинг қалбидан жой олган инсон бўлишга улгуришган, десак муболаға бўлмайди.
 
Аммо улар бу ютуқларга эришгунга қадар қандай машаққат-у қийинчиликларни бошидан ўтказишгани фақатгина ўзларига аён.
 
Ҳаётнинг оғир синовларини мардонавор енгиб, фақат мақсад сари интилган ҳамда “юлдузлик” даражасига эришган актёрлар қуйидагилар.
 
Сильвестр Сталлоне
 
Ишониш қийин, бироқ болалигида Сильвестр шол касаллигига чалинганлиги сабабли унинг ташқи кўринишида турли нуқсонлар бўлган.
 
Бундан қаттиқ уялган актёр ҳеч ким билан дўст тутинмас, одамлардан ўзини олиб қочишга ҳаракат қиларди.
 
Ўн беш ёшида унинг ота-онаси ажрашади. Бу ҳам ўспирин Сильвестрнинг руҳиятига қаттиқ таъсир қилади. Сўнгра у тарбияси оғир болалар учун махсус мактабга ўқишга кирган.
 
Ҳаёт синовларига таслим бўлишни истамаган Сталлоне спорт билан шуғуллана бошлади. Бу унинг мувафаққиятлари калити бўлди, десак янглишмаган бўламиз.
 
Сабаби, Сильвестрни машҳур қилган “Рокки” фильми айнан спортчи ҳаёти ҳақида эди.
 
Жим Керри 
 
Жим Керрининг болалиги жуда ночорликда ўтган. Уларнинг оиласи истиқомат қилиб турган уйидан айрилишгандан сўнг оила бир неча йил микраавтобусда яшашига тўғри келади.
 
Бу ҳам етмагандек, унинг онаси қаттиқ бетоб бўлиб қолган...
 
Жим болалигини эсга олар экан “ Онам торгина тўшакда ётар ва тинимсиз йиғларди. Шунинг учун доим унга жилмайиб боқардим. Бундан бошқа нарса қўлимдан келмасди ҳам... Менинг бу фожиали ҳаётим комик актёрлик сари йўл очган бўлса ажабмас”, деб хотирлайди.
 
Керри ҳар доим “Ҳаётга жилмайиб боқ, сенинг муаммоларинг ҳеч кимга керак эмас” жумласини такрорлашдан чарчамайди.
 
Леонардо Ди Каприо
 
Леонардо Ди Каприонинг болалиги ҳам ҳавас қиларли даражада бўлмаган. Унинг оиласи Лос-Анжелеснинг камбағаллар яшайдиган туманларидан бирида истиқомат қилган.
 
Онаси эса тун-у кун меҳнат қилиб зўрға рўзғорни тебратган. Гарчанд улар оғир ҳаёт синовларини бошидан кечиришган бўлишсада Леонардонинг онаси жуда қатъиятли аёл бўлган.
 
У доим “Сенинг исмингни Леонардо да Винчига ҳавас қилиб қўйганман. Ўз номинга муносиб бўлишинг керак” деган экан. Бугунги кунда у голливуднинг энг кўп ҳақ оладиган актёрларидан бири ҳисобланади.
 
Леонардо бир жумлани доим такрорлайди. “Мен йиқилганимда ушлаб қолганлар, қаттиқроқ ушланг, энди парвоз қиламиз!”.
 
Буюк сиёсатчилардан бири “Баъзан ҳаётнинг бешавқат синовлари ёнида ожиз қолиб, бу дунёда яшагинг ҳам келмайди. Аммо, яшаш учун бошқа жой ҳам йўқ” деган эди.
 
Тақдир бошимизга қандай “совға”лар тайёрлаб турганини билмаймиз. Бироқ, айнан шу синовлар кишининг иродасини чархлаб, уни яшашга бўлган муҳаббатини янада оширади.
 
Биз юқорида таъкидлаб ўтган актёрларнинг шон-шуҳрати сири айнан ўша синовлар бўлса ажаб эмас.

Всего комментариев: 0
avatar