Главная » 2017 » Июнь » 23

Норин дарёсида 4 нафар одамнинг ҳаёти сақлаб қолинди


  • Ies_92uz
  • 23 Июн 2017(11:01)
  • 303
  • 0

Тезкорлик билан амалга оширилган қутқарув ишлари натижасида фуқаролар қирғоққа олиб чиқилди.

 

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган чақирув асосида Қутқарув отряди командири бошчилигидаги қутқарувчилар Норин туманига зудлик билан етиб боришди.
 
Қутқарув отряди етиб борганда, Норин дарёсининг кўпригидан оқим бўйича 500 метр пастда ҳосил бўлган оролчада 4 нафар фуқаро сув сатҳи баландлиги ва оқим тезлиги сабабли қирғоққа чиқолмасдан ёрдамга муҳтож бўлиб туришганди.
 
Ўз вақтида тезкорлик билан амалга оширилган қутқарув ишлари натижасида фуқаролар қирғоққа олиб чиқилди ва ҳаёти сақлаб қолинди.

Всего комментариев: 0
avatar