Главная » 2016 » Январь » 8

ОАВ: Испания прокуратураси Неймарни тамагирликда айбламоқда


  • Admin
  • 08 Янв 2016(19:00)
  • 317
  • 0

Испания прокуратураси бразилиялик ҳужумчи Неймарни унинг 2013 йилда «Сантос»дан «Барселона» жамоасига ўтишида коррупцияга йўл қўйилгани бўйича сўроқ қилади. Бу ҳақда Cadena Ser хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, бразилиялик футболчи таъмагирлик ва коррупцияда айбланмоқда. Худди шундай айблов Неймарнинг отасига ҳамда «Барселона» президенти Хосеп Бартомеу, «кўк-анорранглилар»нинг собиқ раҳбари Сандро Росель, «Сантос»нинг собиқ президентлари Луис Алваро де Оливейра ва Одилио Родригесга нисбатан ҳам қўйилмоқда.

Бундан олдинроқ, футболчининг онаси адин Гонсалвеш да Силва Сантосга нисбатан ҳам шундай шубҳалар пайдо бўлгани хабар қилинганди.

Прокуратура учун DIS фондининг кўрсатмалари асос бўлмоқда. Жамғарма вакилларининг сўзларига кўра, Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га ўтиши учун тўланган маблағнинг 40 фоизини унинг трансфер ҳуқуқига шерик бўлган DIS жамғармаси олиши керак бўлган. «Барселона» эса унинг трансфери учун 57 млн евро сарфлаганини маълум қилганди.

Лекин 2015 йилнинг январида жамоа томонидан бу рақам 86,2 млн евро экани айтилди.

Бу трансфер вақтида DIS жамғармаси 17,1 млн евро олган.

Всего комментариев: 0
avatar