Главная » 2015 » Ноябрь » 21

ОАВ: Париж теракти кунида мафия аъзолари ИШИД жангариларига ўт очиб, одамларни қутқарган


  • News
  • 21 Ноя 2015(18:01)
  • 713
  • 0
Париж шаҳрида 13 ноябрь куни яна бир теракт юз беришининг олди олингани маълум бўлди.

Ўша куни шаҳарда Колумбиядаги мафия ташкилоти аъзолари ҳам бўлган. Халқаро қидирувда бўлган бу шахслар 13 ноябрь куни Париждаги кафелардан бирига бостириб кирган террорчиларни тўхтатишган.

Колумбиядаги нашрларда ёзилишича, наркокартел аъзолари кафега кириб бу ерда ҳам одамларни қирғин қилишни ният қилган жангариларга қарши ўт очишган ва ўнлаб кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолишган. Жангарилар уларнинг ўқларидан ҳалок бўлган.

Воқеа жойига етиб келган Франция полицияси мафиячиларни ҳибсга олган.

"Эндиликда француз полицияси қаршисида 2 йўл турибди: колумбияликларни нима қилиш керак? Одамлар ҳаётини сақлаб қолиб, яна бир теракт олдини олишгани учун тақдирлашми ёки уларни Колумбия ҳукуматига топширишми?", дейилади хабарда.
Всего комментариев: 0
avatar