Главная » 2016 » Январь » 9

ОАВ: Туркия Ўзбекистон билан виза режимини қайта тиклайди


  • Admin
  • 09 Янв 2016(06:59)
  • 237
  • 0

Жорий йилнинг июнидан бошлаб Туркия жаҳоннинг 89 давлатига нисбатан виза тартибини жорий қилади. Бу давлат ичида Ўзбекистон ҳам бор, деб хабар беради HaberIzmir нашри.Мазкур қарор Туркия ва ЕИ ўртасида имзоланган виза режимини енгиллаштириш ва реадмиссия ҳақидаги келишув доирасида қабул қилинган.

Визавий тартиб қайта тикланадиган давлат рўйхатида Озарбайжон, Ўзбекистон, Россия, Туркманистон, Украина, Грузия бор.Айтилишича, мазкур қарор Туркия туристик соҳаси вакилларининг жиддий ташвишига сабаб бўлмоқда.

Отельерлар ва инвесторлар уюшмаси раҳбари Темур Байиндирнинг баёнотига кўра, ЕИ давлатларига чиқувчи фуқаролар виза ташвишидан халос бўлса ҳам, Туркиянинг ўзига келувчи сайёҳлар оқими кескин қисқариб кетади.

“Умид қиламизки, ТИВ ҳамда маданият ва туризм вазирлиги туристик оқим қисқаришига қарши керакли қадамларни ташлайди”, - деди у.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar