Главная » 2016 » Январь » 17

Обама АҚШда судланган Эроннинг уч нафар фуқаросини афв этди


  • Admin
  • 17 Янв 2016(20:47)
  • 350
  • 0

АҚШ президенти Барак Обама АҚШда судланган Эроннинг уч нафар фуқаросини афв этди, деб хабар бермоқда озод этилганлардан бирининг адвокатига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Адвокат бу қарор озод этилганлар ҳақиқий жиноятчилик эмас, балки савдога тегишли масалалар бўйича судлангани боис катта қувонч билан қаршиланганини айтиб ўтди.

Аввалроқ Эрон АҚШ ва Эрон фуқароликларига эга Амир Неъматий, Саид Обадиний ва Нусратуллоҳ Ҳусравийни озод қилгани маълум қилинганди. Эрон прокурори Аббос Жаъфарийнинг айтишича, улар АҚШда жазо ўтаётган 7 нафар эронликка алмаштирилади.

manba : kun.uz

Всего комментариев: 0
avatar