Главная » 2016 » Январь » 13

Обама ИШИДга қарши курашни Учинчи жаҳон уруши билан тенглаштирмасликка чақирди


  • Admin
  • 13 Янв 2016(16:59)
  • 163
  • 0

АҚШ президенти Барак Обама Америка конгрессига мурожаатида терроризм, жумладан, “Ал-Қоида”, энди эса ИШИДга қарши курашни халқни ҳимоя қилиш бўйича энг муҳим вазифа эканини таъкидлаб ўтди. Обаманинг президент сифатида конгрессга сўнгги мурожаати матнидан CNN иқтибос келтирмоқда.

У ўз сўзида ИШИДга қарши курашни Учинчи жаҳон уруши билан тенглаштиришни террористлар қўлида ўйинчоқ бўлиш билан баробарлигини айтиб ўтди.

Америка президенти мазкур террористик ташкилотни дунёдаги энг катта динлардан бирининг вакилларига алоқадор билишни хато деб атади.

“Биз уларни аслида ким бўлса шундай номлашимиз керак – қотиллар ва ўтакетган мутаассиблар. Уларни бурчакка қувиш, таг-томири билан қириш ва йўқ қилиб юбориш керак”, - дея қўшимча қилди Обама.

Унинг қайд этишича, бир йил муқаддам АҚШ тузган террористларга қарши кураш бўйича коалицияга 60 давлат кирган ва жиноий тўда раҳбарлари, тайёргарлик лагерлари ҳамда нефть объектларига қарата 10 минг маротаба зарбалар берган.

Теги: Обама ИШИДга қарши курашни Учинчи ж

Всего комментариев: 0
avatar