Главная » 2016 » Январь » 16

Обама ўзида "Юлдузлар жанги" фильмлари қаҳрамонларидан қайси бири чуқур таассурот қолдиргани ҳақида айтди


  • Admin
  • 16 Янв 2016(18:52)
  • 321
  • 0

АҚШ президенти Барак Обама "Юлдузлар жанги" (Star Wars) фильмининг сўнгги, еттинчи қисмини ҳали томоша қилмаганини, лекин ёшлигида бу фильмнинг илк қисмлари ўзида катта таассурот қолдиргани ҳақида айтиб ўтди. Унинг бу фикрлари Youtube асосчиси билан суҳбатида айтилган.

У фильмнинг еттинчи қисми бўлмиш "Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши" (The Force Awakens) воқеалари билан ҳали танишишга улгурмаганини айтган. Лекин у бу фильмларнинг биринчи қисми ўзида илиқ хотиралар қолдирганини эслаган.

АҚШнинг 44-президенти бу фильм қаҳрамонларидан қайси бири ўзига энг кўп даражада маъқул келгани ҳақидаги саволга "Хан Соло" дея жавоб берган. У Харрисон Форд ижросидаги бу космик учувчида "исёнкор руҳ"ни кўрганини эслаган.

manba:kun.uz

loading...
Всего комментариев: 0
avatar