Главная » 2016 » Май » 12

Обид Асомов анча йиллик орзуси ушалганини маълум қилди


  • voydodaxek
  • 12 Май 2016(21:59)
  • 1621
  • 0

Сўз устаси ижтимоий тармоқ орқали унинг суратига изоҳ қолдирган мухлисига “Бир-бир ойнага қараб туринг”, деб жавоб қайтарди.

 

Ижтимоий тармоқлардан мунтазам фойдаланиб, мухлислари билан мулоқотда бўлиб турадиган сўз устаси  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов анча йиллик орзуси ушалганини маълум қилди.
 
“Тўйларимиз ҳеч қачон тўхтамасин! Тожикистоннинг энг машҳур юлдузларидан бири Шабнам Сураё билан кўришиш орзусида эдим. Тўйда учрашдик. Ўзи ҳам гўзал, санъати ҳам гўзал. Соғ бўлсин, бунданда баланд чўққиларга эришсин”, деб ёзади сўз устаси.
 
Ижтимоий тармоқда Обид Асомовни кузатиб борадиган мухлислардан бири Шабнам Сураёни назарда тутган ҳолда “Қариб қолибдими?”, деб изоҳ қолдирди. Асомов эса мухлисига “Бир-бир ойнага қараб туринг”, деб жавоб қайтарди. 
loading...
Всего комментариев: 0
avatar