Главная » 2017 » Декабрь » 22

«Одамларни ҳақорат қилишга ким ҳуқуқ берди? Ким?». Президент маданиятсиз 3 ҳоким ҳақида гапирди


  • Ies_92uz
  • 22 Дек 2017(11:00)
  • 280
  • 0

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Симпозиумлар саройида ўтказилаётган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаат қилмоқда. Маросим «Ўзбекистон 24» телеканалида жонли равишда эфирга узатилмоқда.

«Конституцияни нега ўзгартирдик? Қиш минус 14 даража совуқ, гази йўқ, суви йўқ, томидан чакка ўтаяпти. Кимга ёқади бу? Нега телевизорларда кўрсатилаяпти? Жойларда ижро органи раҳбари эга бўлиши керак энди. Ҳамма нарсага жавоб берадиган вақти соати келди. Кабинетда ўтириш вақти тугади. Ҳамма жойда қайтараяпман – раҳбарлар кабинетда ўтирмасдан, жойларга бориб халқ дардини тинглаши керак. Қуруқ хонадонга кириб чиққан билан гази, свети бўлиб қолмайди, боласи болалар боғчасига бора олмайди.

2017 йилда халқ билан мулоқот қилишнинг янги тизими яратилди дейишга асосимиз бор.

Туманда ҳоким бор, раҳбарлар бор, шунча ногиронлар ишсиз, қийналганлар борлигини билмаганми? Билган. Қани депутат? Қани раҳбарларнинг иши?

Жойларда раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги кучайганлигини тизимни кўрсатиб берди. Ҳали одамлар ўзгаргани йўқ, маданият ўзгаргани йўқ, ҳокимларники ҳам. Учта туманнинг ҳокими одамлар билан гаплашишни билмайди, одамларни ҳақорат қилишга ким ҳуқуқ берди? Ким?

Бу маданиятсизликдан, ўқимаганликдан далолат», деди президент.

Всего комментариев: 0
avatar