Главная » 2015 » Сентябрь » 17

Қодиров: Киев йўлида мени ҳеч ким тўхтатмайди


  • bekzod
  • 17 Сен 2015(23:04)
  • 590
  • 0
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ўзининг Украина санкцион рўйхатига киритилишига муносабат билдириб ўтди.

“Украинага доимий сафарлар ва уларнинг банкларисиз қандай яшайман, деган савол мени қийнаяпти”, - деб ёзди у Instagram’даги саҳифасида.

Унинг сўзларига қараганда, бу санкциялар “совун кўпигига ўхшайди ва ҳеч қандай аҳамият касб этмайди”.

“Киевда ҳисобларим йўқ, у ерга боргим келса, мени ҳеч ким тўхтата олмайди”, - хулоса қилди Қодиров.
Всего комментариев: 0
avatar