Главная » 2016 » Январь » 29

ОИТСнинг давоси топилди!


  • voydodaxek
  • 30 Янв 2016(00:18)
  • 1107
  • 0

Энди инсон ДНКсидан вирусни олиб ташлаш имкони бор. Олимлар томонидан кашф қилинган бир қанча ферментлар комбинацияси ОИВ-1 вирусини “қўлга” олади ва зарарланган ҳужайраларни даволайди.

 

Филадельфиянинг Темпл университети олимлари тиббиёт соҳасидаги энг оламшумул, ноёб “топилма”лардан бирига муаллифлик қилишмоқда. Бу инсониятни таҳликага солиб келаётган бедаво дардга қарши дори воситаси топилиши учун қўйилган илк қадамдир. Шу йўл билан бошқа яширин касалликларни ҳам даволаш мумкин бўлади. Бу ҳақда “Golbis.com” нашри хабар бермоқда. Proceedings of the National Academy of Sciences журналида ОИВ-1 ни инсон хужайраларидан олиб ташлаш технологияси ҳақида батафсил ёзилган мақола чоп этилди.

Статистик маълумотларга кўра, ер юзида 33 миллион киши ОИТС билан зарарланган. Гарчи касалликни кузатиб бориш имконияти бўлса-да, бундай беморлар доимий равишда керакли дори воситаларини қабул қилиб юришларига тўғри келади. Бундан ташқари касаллик инсонда бошқа, қўшимча дардларни ҳам авж олишига сабаб бўлади. Кардиомиопатия – юрак мушакларининг кучсизланиши, суяк, буйрак касалликлари каби касалликлар бемор ичиши лозим бўлган кунлик дорилар таркибидаги токсинлар натижасида пайдо бўлади.

Муаммо шундаки, ОИВ касаллик зарраларини бошқа ДНКларга мунтазам равишда жойлаштириб, юқтириб туради. Бу эса уни бедаво деб айтишга асос бўларди. Темпл университети олимларига раҳбарлик қилган яна бир олим Кэмел Халили бир неча ферментлардан иборат комбинация ДНКни, ундан сўнг РНКга борувчи ҳужайраларни тадқиқ қилади. Шундан сўнг, генетик ҳужайра даволанади, зарарсизлантирилган ҳужайралар атрофдаги ҳужайраларни зарарлашдан тўхтайди. Шу орқали бутунлай соғлом ҳужайралар вужудга келади.

РНКга олиб борувчи тизимда инсоннинг шахсий генлари таъсирида ўзгариш содир бўлмаслиги учун олимлар нуклеотид кетма-кетликдаги ферментлардан фойдаланишади. Бу йўл билан соғлом ҳужайраларнинг кутилмаганда зарарланиши ва касалликнинг давом этишининг олди олинади.

“Инсон иммун тизими ОИВ-1 вирусини ўзи, мустақил равишда енгишга қодир эмас. Бу каби ферментлар бошқа касалликларнинг ҳам давосини топишга сабаб бўлиши мумкин”, – дейди Кэмел Халили. Ушбу технология яқин йилларда ОИТСга қарши вакцина яратилишига асос бўлиб хизмат қилади. ОИВ нуклеазалар билан тўйинтирилган ҳужайраларни зарарлай олмайди, касаллик бошқа ҳужайраларга ўтмайди. Натижада, зарарланган ҳужайра нобуд бўлади. Шу орқали миллионлаб инсонларнинг ҳаёти яна давом этади.

Тажрибани охирига етказиш ва уни мукаммаллаштириш учун 2-3 йил керак бўлади. Шу билан бирга олимлар ОИВ-1 мутацияланиши ҳам мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда. Бу эса яратилажак вакцина, дори воситалари ОИТСнинг организмда ривожланишига имкон қолдирмайдиган дарадажа кучли бўлиши керак деганидир. У ҳар қандай инсонга, унинг генлари ва бошқа индивидуал ўзига хосликларидан қатъи назар ёрдам бера олиши шарт.
Всего комментариев: 0
avatar