Главная » 2016 » Январь » 11

Ойбек ва Нигорадан кутилмаган янгилик


  • Admin
  • 11 Янв 2016(18:16)
  • 353
  • 0

Эстрадамизнинг энг бахтли  жуфтликларидан бири Ойбек ва Нигора ижодидаги қисқа танаффусга дам берди ва айни дамда улар янги қўшиқлар яратиш билан банд. “Эътироф-2015” мукофоти совриндори бўлган бу жуфтлик мухлислар ишончини оқлаш, унга муносиб бўлиш мақсадида халқимизга манзур келадиган, дилга яқин тароналар устида ишлашмоқда. 

Улар қаторидан “Оппоғой” деб номланган мусиқий асар ҳам ўрин олган. Шўх ва рақсинкор мазкур қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси Ойбек томонидан яратилган. Унга Шерзод Мардиев мусиқий сайқал берган. Хонандаларнинг хабар беришича, тез кунда тўйдан кейин яратилган илк қўшиқ сайтимиз орқали омма эътиборига ҳавола этилади. Ҳозирча кузатишда давом этинг ва асло биздан йироқлашманг. 

Теги: Ойбек ва Нигорадан кутилмаган янгил

Всего комментариев: 0
avatar