Главная » 2016 » Март » 24

ОЛИМЛАР: МАЛЛА СОЧЛИ АЁЛЛАР БЕФАҲМ ЭМАС


  • voydodaxek
  • 24 Мар 2016(12:26)
  • 583
  • 0

Малла сочли аёлларнинг ахмоқ бўлиши ҳақидаги тасаввур ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқ бўлди. Economics Bulletin журналида чоп этилган мақола муаллифлари бўлмиш америкалик тадқиқотчи олимлар уларнинг IQ билим даражаси қора, қўнғир, сариқ сочли аёлларникига нисбатан анча юқори бўлишини аниқлашди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Огайо штати Университети психологлари 1979 йилда 14 ёшдан 21 ёшгача бўлган ёшлар орасида ўтказилган миллий лонгитюд тадқиқотлари натижасидан фойдаланишди. Бу тадқиқот иштирокчилари нафақат IQ тестларидан ўтишди, балки ўзларининг соч ранглари ҳақидаги саволларга ҳам жавоб беришди. Олимлар объектив равишда таққослаш учун маълумотлар базасидан Лотин Америкаси ва африкалик фуқароларни чиқариб ташлади.

Малла сочли аёлларнинг ўртача IQ си 103,2, қўнғир сочлиларники 102,7, сариқ сочлиларники 101,2, қора сочлиларники эса 100,5 баллни кўрсатди. Бундан ташқари уларда IQ си юқори бўлган инсонлар гуруҳига кириш имконияти кўпроқ. Аммо олимлар малла сочли аёлларнинг бошқа аёллардан билим даражаси ортиқлигини исботланган далил деб қабул қилмаслик кераклигини таъкидлашган, чунки IQ ни синаётганда  статистик хатога ҳам йўл қўйилган бўлиши мумкин, бироқ малла сочли аёллар бошқалар ўйлагандек ўта ахмоқ эмаслиги аниқ.

Бошқача айтганда, “ахмоқ малла сочли аёл” ҳақидаги афсона ҳақиқатга тўғри келмайди. Олимларнинг таъкидлашича, малла сочли аёллар ишга кираётганда, амал пиллапоясидан кўтарилаётганда уларни малла сочли эканлиги учун доимо камситишади.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar