Главная » 2015 » Декабрь » 28

Олимлар маълумотларни узоқ вақт эсда сақлаб қолишнинг самарали усулини маълум қилди


  • News
  • 28 Дек 2015(03:02)
  • 371
  • 0
Британия ва германиялик психологлар маълумотларни хотирада узоқ муддат сақлаб қолишнинг мақбул усулини маълум қилишди.

Мутахассисларнинг фикрича, узоқ муддатга эслаб қолиш учун яқиндагина қабул қилинган маълумотдан сўнг 10 дақиқа танаффус қилиниши лозим. Ушбу муддат ичида ҳеч қандай ахборот қабул қилинмаслиги, жумладан, телевизор кўрилмаслиги ва ижтимоий тармоқларга кирилмаслиги зарур.

Ушбу ҳолатда маълумотларни эслаб қолиш даражаси ортади. Ҳаттоки, амнезияга учраган кишилар ҳам ижобий натижани кўришлари мумкин.

Тадқиқотлари давомида олимлар кишиларни хира ёритилган, мобиль телефонларисиз бўш ва тинч хонада қолдиришди. Тажрибалардан сўнг психологлар қатнашчилардан ўз ҳиссиётлари ва аввал олинган маълумотларни қозоғга туширишини сўрашди. Якунда хордиқ чиқарган кишилар орадан бир ҳафта ўтганидан сўнг ахборотларни бошқаларга қараганда 10 фоиз кўпроқ ёдда сақлаб қолиши маълум бўлди.
Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar