Главная » 2016 » Январь » 18

Олимлар ота-онанинг ёши болаларининг ёшига ҳам таъсир ўтказишини аниқлашди


  • Admin
  • 18 Янв 2016(23:49)
  • 346
  • 0

Олимлар ота-онанинг ёши туғилган фарзанднинг умр давомийлигига таъсир кўрсатувчи биологик механизмларни аниқлашди. Тадқиқот натижалари Functional Ecology журналидаэълон қилинди.

Шимолий Дакота давлат университети, шунингдек, Глазго ва Эдинбург биологлари 30 йил давомида Шотландиянинг Мей оролидаги Phalacrocorax aristotelis бақланлари популяциясини ўрганишди.

Олимларнинг тахмин қилинишича, хромосомаларнинг ҳимоя функциясини бажарувчи четки участкаларига ота-оналарнинг фарзанд туғилганидаги ёши таъсир кўрсатади. Қушлар қонининг таҳлиллари шуни кўрсатдики, ота-онанинг ёши қанча катта бўлса, хромосоманинг бу участкаларига ҳам шунча зиён келтирилади.

“Улар ДНК кодларини бўлиниш чоғида ҳимоя қилади. Уларнинг йўқотилиши ҳужайранинг умрини қисқартиради ва қариш билан боғлиқдир”, - дейди иш муаллифларидан бири Бритт Хайдингер.

manba: kun.uz

Всего комментариев: 0
avatar