Главная » 2016 » Февраль » 1

ОЛИМЛАРНИНГ ФИКРИЧА СЕЛФИ МУҲАББАТНИ СЎНДИРАДИ


  • voydodaxek
  • 02 Фев 2016(01:00)
  • 401
  • 0

Америкалик мутахассислар ўз-ўзини суратга олиш муносабатлар учун хавфли эканлигини исботлади.

Бу борада замонавий технологиялар айбини фош қилувчи далиллар билан британиялик олимлар бизни хурсанд қилишганди, энди эстафетанини америкалик олимлар илиб кетишди. Флорида университети ходимлари ўтказган тадқиқотга кўра, аккаунтингиздаги селфилар сони қанчалик кўп бўлса, иккинчи ярмингиз билан орангизга совуқчилик тушиш хавфи шунчалик кучли бўлади.

Олимлар “Инстаграм” ижтимоий тармоғидан фойдаланувчи 18 дан 62 ёшгача бўлган 420 нафар одам орасида сўровнома ўтказиб, энг кўп ўзини суратга туширган инсоннинг жуфтидан айрилиш хавфи кучли бўлади деган хулосага келишди..

Психологларнинг тушунтиришича, кимда-ким селфи мухлиси бўлса, у ўз ташқи қиёфасидан мамнун ва буни ҳаммага кўз-кўз қилишни истайди. Ижтимоий тармоқда севган инсонининг расмини кўрган жуфти эса бундан ранжийди. Рашк бўлган жойда эса албатта, кўз ёш, жанжал, хиёнат бўлиши табиий ҳол…

Теги: ОЛИМЛАРНИНГ ФИКРИЧА СЕЛФИ МУҲАББАТН

Всего комментариев: 0
avatar