Главная » 2016 » Март » 8

Олмага қурт тушди: Apple компьютерлари биринчи марта вирусдан зарарланди


  • voydodaxek
  • 08 Мар 2016(10:34)
  • 409
  • 0

Вирус компютердаги маълумотларни пароллаб, уни очиш учун тўлов талаб қилади.

 

Американинг Apple компанияси Macintosh компютерлари биринчи марта вирусли дастурдан зарарланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Маълумотларга кўра, “KeRanger” номли дастур зарарланган компьютерлардаги маълумотларни пароллайди, кейин эса фойдаланувчилардан маълумотларга кириш учун электрон калитни олишга тўловни амалга оширишни сўрайди. Шундай қилиб, бу Apple компьютерларининг ҳимоясини четлаб ўта олган биринчи вирус бўлди.

“Бу Apple компютерларининг дастур томонидан биринчи зарарланиши ҳисобланади”, – дейди Palo Alto Networks киберхавфсизлик компанияси директори Райан Олсон.

Ўтган жума куни хакерлар интернет орқали юклаб олинганда компьютерни зарарлайдиган дастурни тарқатган эдилар. Бу дастур компьютердаги маълумотларни паролга киритиб қўяди ва паролни очиш коди учун фойдаланувчидан 1 биткоин ҳажмида (тахминан 400 АҚШ доллари) тўлов амалга оширишни талаб қилади, дейилади хабарда.

Ҳозирги пайтда зарарли дастур сайтдан ўчирилди ва вирус хавфи бартараф этилди. “Вирусни ўчириб ташлашга улгурмаган фойдаланувчилар душанба куни барча маълумотларини йўқотишлари мумкин, чунки ўтган жума куни тарқалган вирус уч кунда фаоллашади”, – дея таъкидлади Олсон.

Ўз навбатида, Apple компанияси вакиллари келажакдаги зарарли дастурларнинг тарқалишини олдини олиш очун барча керакли чораларни кўришни айтиб ўтдилар.
Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar