Главная » 2017 » Сентябрь » 2

Оммавий равишда ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилаётган 17ёшли, аргентиналик йигитни қўлга олинди


  • Mirkarimoff
  • 02 Сен 2017(22:46)
  • 345
  • 0

Испания полицияси ижтимоий тармоқларда бутун дунё ёшларини оммавий равишда қотилликка ундаган 17 ёшли, аргентиналик йигитни қўлга олди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Баскония полицияси (Ertzaintza) ўсмир йигитнинг режасини чиппакка чиқарди. Йигит ижтимоий тармоқлардаги халқаро гуруҳ аъзоларини 2017 йилнинг охирида оммавий равишда ўз жонига қасд қилишга ундади. Шундан кейин полиция йигит оммавий қотиллик санасини 17 августга – ўртоғининг вафот этган кунига мўлжаллаётганлигини аниқлади. Оммавий равишда ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилаётган йигит Аргентинади яшаши маълум бўлди.

Ertzaintza полицияси Интерполь орқали Аргентина ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари билан боғланиб, белгиланган санадан олти кун илгари — 11 август куни йигитни Сан-Хосе шаҳридаги уйида қўлга олди. Гумонланувчининг уйидан пичоқ ва тиғ (лезвие), қонга ботирилган дока топилди.

Шу билан бирга ўсмир йигит психиатрлар назоратида эканлиги ҳам аниқланди.

Всего комментариев: 0
avatar