Главная » 2016 » Январь » 10

«Омон қолган»: нима учун Леонардо Ди Каприо албатта “Оскар”га эга бўлади


  • Admin
  • 11 Янв 2016(01:13)
  • 386
  • 0

7 январь куни Александр Гонсалес Иньяриттунинг янги “Омон қолган” фильми прокатга чиқарилди. Унда бош роль Леонардо Ди Каприо томонидан ижро этилган; омма ва танқидчиларнинг севимли актёри бўлишига қарамай, нима учундир “Оскар” мукофотини топшириш маросимида уни четлаб ўтишади. Леода актёр сифатида учта “Оскар” номинацияси бўлган, бироқ улардан бир донасига ҳам эришмаган.

Мазкур феномен атрофида ақл бовар қилмас назариялар яратилган. Мазкур йилда киноакадемия мукофотни топширишдан қочиб қутула олмаслигини тахмин этамиз.

Лео+сценарий=муҳаббат

Иньяритту Майкл Панкенинг романини шу қадар моҳирона мослаштирганки, уч соатли фильм давомида томошабин уни мароқ билан томоша қилади. Ди Каприо ролда шунчаки мавжуд бўлмайди, у сюжет билан чамбарчас боғлиқ, чунки сюжет унинг персонажи атрофида қурилган. Ди Каприо ҳам, сюжет ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлайди.

Илк саҳнада Ди Каприогина совуққонликни сақлаб қолади

Фильм траппер ва ҳиндулар ўртасидаги уруш саҳнаси билан бошланади. Трапперлар ҳам, ҳиндулар ҳам ҳайратда. Барча ўлимдан қўрқади. Совуққонликни сақлаб қолган ягона қаҳрамон Ди Каприонинг қаҳрамони Хью Глассдир. Балки сюжетга кўра у совуққонликни сақлаб қолмаса ҳам бўлармиди, ахир лагерингга жунбушга келган ҳиндулар ҳужум қилса, энг жасур инсон ҳам бунга дош беролмайди. Бироқ у ўз гуруҳини қайиққа олиб чиқади ва тоғларга олиб кетади.

Қаҳрамон ҳар томонлама ижобий

Одатга кўра, сценарийни яратиш қонунларига кўра, протогонистнинг ёрқин ва қоронғу томонлари бўлади. Асар можароси мазкур томонлар қарама-қаршилига боғлиқ бўлади. Лео эзгулик ва ҳақгўйликка ишонадиган инсонни намойиш қилишга муваффақ бўлган, у  ҳақиқат ғолиб бўлиши учун ўлимни енгишга ҳам тайёр. Ди Каприо бундай одамни ўта кучли намойиш эта олди.

Барча актёрлар Ди Каприо персонажи атрофида ҳаракатланади

Сценарийда яна бир йўналиш бор: барча қаҳрамонлар Ди Каприо персонажининг асосий чизиғи атрофида ҳаракатланишади. Хью Гласс – жойни яхши биладиган ягона одам. Глассга айиқ ҳужум қилганидан сўнг, у бир ўзи ҳаракатлана олмайди, гуруҳ у билан кўнгиллиларни қолдирди.

Айиқ билан боғлиқ саҳна

Айиқ билан боғлиқ саҳна трейлер яратилиши билан маълум бўлди. Бу фильмнинг маркетингга оид белгиси. 

Ди Каприо - ота

Кинодаги карьераси давомида Ди Каприо фақат бир марта “Уолл-Стритлик бўри” да ота ролини ижро этган. Ҳар нима бўлганида ҳам фарзанд кичкина эди ва сюжетга таъсир кўрсатмаган. “Омон қолган”да ролларнинг янги авлодига қадам қўйди, бу ерда Хью Гласснинг вояга етган ўғли бор ва овларга у билан бирга боради. Дастлаб у кўркам йигитчалар образини яратди, ҳозирда эса интеллектуаллардан узоқлашди. Энди у омон қолган қаҳрамон. Ўғли мавжуд бўлган, омон қолган ота.

Омон қолиш

“Омон қолиш” ни томоша қилганингизда, сиз кадрдаги бир неча қатламли маънолар ичида қоласиз: бир тарафдан, Ди Каприо қорда оғриқ азобида эмаклаб боради, ҳайвонлар миясини ейди ва яраларини олов билан куйдиради. Бироқ сиз аслида Ди Каприони кўрмайсиз. Сиз кучсизлик ва оғриқни енга олган траппер, энг жасур одам Хью Глассни кўрасиз. Сиз бу қаҳрамон Ди Каприо эмас, Хью Гласс эканлигига ишонасиз.

Қаҳрамони каби у барчани олға бошлайди

Хью Гласс трапперлар гуруҳини олдинга бошлайди. Леонардо Ди Каприонинг актёрлар таркибида мавжудлиги  - фильм ҳақиқатан ҳам арзирли эканлигини билдирувчи кўрсаткичдир. Фильмда бўлгани каби, Ди Каприо кино ишқибозларининг янги авлодини аъло даражадаги фильмлар сари бошлайди!

Всего комментариев: 0
avatar