Главная » 2015 » Ноябрь » 19

Онаси Дубайга ишлашга кетиб, ўзи қулга айлантирилган 9 яшар самарқандлик бола озод этилди


  • News
  • 19 Ноя 2015(23:16)
  • 719
  • 0
Қозоғистон Республикаси, Чимкент вилояти, Қоратау тумани прокурори Нурлан Кайназаровнинг маълум қилишича, “Достик” кичик туманида ўтказилган рейд пайтида 9 яшар бола топиб олинган.

“Ярим тунда озиқ-овқат дўкони ёнида бир болакай юргани аниқланди. У ҳаво совуқ бўлишига қарамай енгил футболкада эди. Биз унинг қаерда туришини сўраб билгач, у билан бирга уйига бордик”, — деди Кайназаров.

Маълум бўлишича, у имконияти чекланган боласи бор ногирон аёл билан яшаркан. Уйдаги барча юмушлар, аёл ва унинг ўғлига қараш боланинг зиммасида бўлган.

“Биз болани калтаклашганини ва узоқ муддат ушлаб туришганини аниқладик. Қўшнилар ҳам буни тасдиқлади. Улар боланинг ота-онасини бир марта бўлса-да кўришмаганини ҳам айтишди”, — деди Нурлан Кайназаров.

Болани вояга етмаганлар адаптация марказига жўнатишди. Унинг исми Ҳомид бўлиб, онаси уни Самарқанддан шу ерга олиб келган ва уни ташлаб, ўзи пул ишлагани Дубайга кетган. Отаси эса Самарқандда қолган.

Ҳомиднинг гапириш нутқида нуқсонлар бўлиб, мутахассисларнинг фикрича, бу унинг қаттиқ қўрққанидан келиб чиққан. Боланинг ўзи ҳеч нарса демасада, унинг баданидаги чандиқлар барчасини айтиб турар эди, дейилади “31 канал” хабарида.

Боланинг айтишича, у онасини ва тўрт ёшли укасини қаттиқ соғинган.

Айбдорларга нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинди.
Всего комментариев: 0
avatar