Главная » 2016 » Январь » 23

Қор бўрони сабаб АҚШда 800 дан ортиқ автомобиль тўқнашди


  • News
  • 23 Янв 2016(20:05)
  • 229
  • 0
Айни вақтда АҚШдаги кучли қор бўрони маҳаллий аҳолига қатор ноқулайликларни туғдирмоқда. “Жонас” деб ном берилган ушбу қор бўрони тўрт соат ичида 841 та ЙТҲга сабаб бўлди. АҚШнинг Арканзас, Кентукки, Шимолий Каролина, Теннесси штатларидаги катта кичик йўлларда бир неча километрли автомобиллар тирбандлиги ҳосил бўлди. Йўловчилар, ўқувчи, талабалар, ишчилар ўз манзилларига ета олишмаяпти.

Қор бўронининг маркази Вашингтондир. АҚШ об-ҳаво маълумотларига кўра қор бўрони якшанба, 24 январга қадар давом этади. Кўчалардаги озиқ-овқат дўконларида деярли маҳсулотлар қолмаган. Маҳаллий аҳоли ташқарига чиқиш хавфи бўлгани сабабли, егуликаларни кўп миқдорда харид қилишган. 70 минг киши электр энергиясисиз, қор бўронининг якунига етишини кутаяпти.

Мамлакатда кўплаб ички ва ташқи авиарейслар, поезд қатновлари бекор қилинган. АҚШ метеорология хизмати вакиллари берган маълумотга кўра, “Жонас” қор бўрони мамлакатга миллиард АҚШ доллари миқдоридаги зарарни келтириши мумкин.

Теги: Қор бўрони сабаб АҚШда 800 дан орти

Всего комментариев: 0
avatar